Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Суперлигасининг жорий мавсуми якунига етди

Ўзбекистон Суперлигасининг жорий мавсуми якунига етди

Фото: Championat.asia

Бугун, 30 ноябр куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги 26-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

«Насаф» чемпионликни муддатидан аввал қўлга киритганидан буён фақат ютқазмоқда. Қаршиликлар ўз майдонидаги охирги ўйинни ҳам бой беришди — «Металлург» қимматли очколарни қўлга киритиб сўнгги ўриндан юқорилашга эришди ва Суперлигада қолиш учун ўтиш ўйинида қатнашади.

«ОКМК» эса сўнгги турдаги ғалабадан сўнг 47 очко тўплаб, кумуш медалларни нақд қилди.

Азалий рақиблар — «Навбаҳор» ва «Андижон» ўртасидаги тўқнашув доимгидек муросасиз курашларга бой бўлди, ҳисоб ҳам шунга мос — 3:3. Наманганликлар бу йилги мавсумда бронза медаллар билан кифояланадиган бўлишди. «Андижон» эса турнир жадвалини 9-ўрин билан якунлади.

«Нефтчи» сафарда «Локомотив»га қарши ўйнади. Фарғоналиклар бронза медаллар, «Локомотив» ўтиш ўйинида қатнашиш учун курашаётгани учун ҳар икки жамоага фақат ғалаба зурур эди. Якунда жамоалар муроса кўчасини танлади. «Нефтчи» 43 очко тўплаб («Сўғдиёна» ва «Навбаҳор» билан ўзаро ўйинларидаги натижалари ёмон экани сабабли) 5-ўринда қолди. «Локомотив» Про Лигага тушиб кетди.

«Динамо» эса медаллар учун курашаётган «Сўғдиёна» енгиб, «бронза»дан маҳрум қилди. 43 очко тўплаган жиззахликлар мавсумни 4-ўрин билан якунлашди.

Пойтахт дербисида «Пахтакор» «Бунёдкор»га мағлуб бўлди.

«Сурхон» клуби «Олимпик»ни катта ҳисобда мағлубиятга учратди. Сурхондарё жамоаси — 7-ўринда, «Олимпик» эса ўтиш ўйинида қатнашади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг