Шомуродовнинг собиқ жамоаси Шевченкога қанча маош тўлаши маълум бўлди
Украина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Андрей Шевченко Италиянинг «Женоа» клубига ўтишга яқин турибди. Николо Скира «Twitter»да ёзишича, украин мутахассиси ва генуяликлар ўртасидаги музокаралар қизғин паллага кирган ва натижаси яқин соатларда расман эълон қилинади.
«Женоа» раҳбарлари Шевченкога яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан икки йиллик шартнома таклиф этишяпти. Агар у жамоа бош мураббийи бўлса йилига 1,8 млн. евро маош ва турли бонусларга эга бўлади.
Таъкидланишича, Шевченконинг мураббийлик штабига у билан бирга Евро-2020 да фаолият олиб борган италиялик мутахассислар — Андреа Малдера ва Мауро Тассотти киритилади.
Генуя жамоасининг америкалик янги эгаларини италиялик мутахассис — Давиде Баллардини фаолияти қониқтирмаяпти: «Женоа» 11 ўйиндан сўнг 8 очко билан Италия А Сериясининг 17-поғонасини эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Андрей Шевченко Украина терма жамоасини 2016—2021 йилларда бошқарган ва сўнгги Европа чемпионатида (Евро-2020) жамоасини чорак финалга қадар олиб чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter