Шевченко раҳбарлик лавозимини эгаллади
Украина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ва бош мураббийи Андрей Шевченко Украина футбол ассоциациясининг президенти этиб сайланди.
Шу тарзда 2004 йилги «Олтин тўп» соҳиби маҳаллий футбол раҳбарига айланди.
Шевченко президентликка рақобатсиз номзод эди. Шевченкога 93 делегат овоз берди, яна 1 нафари бетараф қолди.
Шевченко Украина футбол ассоциацияси тарихидаги олтинчи президент бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter