Шомуродовнинг собиқ жамоадоши ноодатий гол урди
Элдор Шомуродовнинг собиқ жамоадоши, "Женоа" ҳужумчиси Матиа Дестро кечаги турда ноодатий гол урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Гап шундаки, Дестро "Верона"га қарши ўйиннинг 85-дақиқасида қўлида елим идиш (баклажка) ушлаган ҳолда гол урган ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан. Лекин сўнгги дақиқаларда барибир гол ўтказиб юборишган — 3:3.
"Жуда чарчаганим учун сув ичиб тургандим. Шу пайт тўп менга тушиб қолди. Сувидишни қаерга ташлашни билмай, шунчаки қўлимда олиб юрдим", дея изоҳ берди Дестро ўйиндан кейин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter