Элдорнинг «Женоа»даги тақдири ҳал бўлган – манба
Россиялик журналист ва инсайдер Нобель Арустамян телеграмдаги саҳифасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисининг «Женоа»даги тақдири ҳақида хабар қолдирди.
– Бу ёз «Женоа» Элдор Шомуродовни қўйиб юбормоқчи эмас. Клуб ўзбекистонлик футболчини яна бир мавсум ушлаб қолиб, унинг нархини кўтариш мумкин, деган қарорга келди, – деб ёзиб қолдирди Нобель Арустамян.
Аввалроқ Шомуродовга «Ювентус» қизиқаётгани ҳақида хабар тарқалганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter