Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек спортчиси марафонда африкаликдан ҳам ўзиб кетди

Ўзбек спортчиси марафонда африкаликдан ҳам ўзиб кетди

Тожикистонда «Душанбе XIII халқаро ярим марафон» мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур турнирда Беларус, Канада, Кения, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Украина, Франция, Хитой, АҚШ, Эрон, Эфиопия каби мамлакат вакиллари иштирок этишди.

Қувонарлиси, мусобақада терма жамоамиз етакчисига айланиб улгурган Шоҳруҳ Давлатов 21,1 км масофани 1:01:24 (1 соат 1 дақиқа 24 сония) ҳамда Екатерина Тунгускова 1:13:31 вақт кўрсатиб, олтин медални қўлга киритишди. Аҳамиятлиси, ҳар икки натижа мамлакат рекорди сифатида қайд этилди.

Эркаклар:

1. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон) – 1:01:24

2. Гирша Тилахун (Эфиопия) – 1:13:26

3. Раҳимжон Келманов (Қозоғистон) – 1:06:46

Аёллар:

1. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) – 1:13:31

2. Ульяна Кузминова (Тожикистон) – 1:22:26

3. Зулхижжа Ғаффорзода (Тожикистон) – 1:28:09

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг