Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаррос ёмғир остидаги марафон: Кенияда тайёргарлик кўрган спортчи ғолиб бўлди

Шаррос ёмғир остидаги марафон: Кенияда тайёргарлик кўрган спортчи ғолиб бўлди

Бешинчи бор ташкил этилган Тошкент халқаро марафонида 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун беллашдилар.

Бир вақтнинг ўзида Республикамизнинг барча вилоятларида «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси ҳам ўтказилди.

Мусобақада профессионал ва ҳаваскор спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон йўналишларида баҳс олиб боришди. Кутилганидек, мусобақага Кенияда тайёргарлик кўрган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Давлатов ярим марафон дастурида мамлакат рекорди билан марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Шунингдек, яна бир қатор вакилларимиз совринли ўринларни қўлга киритишди.

 Ғолиб ва совриндорлар:

3 км, эркаклар:

  1. Диёрбек Аҳмедов - 9:16
  2. Элдор Ботиров - 9:17
  3. Жаҳонгир Рахматуллаев - 9:33

3 км, аёллар:

  1. Анастасия Силченкова - 10:27
  2. Гўзал Махаматовалиева - 10:38
  3. Ойзира Жўрақулова - 10:43

10 км, аёллар:

  1. Ситора Ҳамидова - 39:34,29
  2. Шоҳсанам Хуррамова - 40:46,54
  3. Камола Абламова - 42:23,46

Ярим марафон, эркаклар:

  1. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон) - 1:03:37
  2. Нодир Муталипов (Ўзбекистон) - 1:06:50
  3. Михаил Кулков (Ўзбекистон) - 1:07:51

Ярим марфон, аёллар:

  1. Айнуска Халил кизи (Қирғизистон) - 1:15:47
  2. Азиза Мирзакбарова (Ўзбекистон) - 1:21:32
  3. Мохинабону Комилова (Ўзбекистон) - 1:24:17

Марафон, эркаклар:

  1. Бахтиёр Ўткиров (Ўзбекистон) - 2:20:13

2.Илья Пянкин (Қирғизистон) - 2:25:61

3.Ислом Амангос (Қозоғистон) - 2:29:58

Марафон, аёллар:

  1. Гулшаной Саттарова (Қирғизистон) - 2:46:30
  2. Екатерина Васильченко (Украина) - 2:59:28
  3. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) - 3:00:29.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг