Расман! «Арсенал»га янги бош мураббий тайинланди
Лондоннинг «Арсенал» клубига 37 ёшли испаниялик мутахассис Микель Артета бош мураббий этиб тайинланди.
Клуб расмий сайтида хабар берилишича, Микель Артета «канонирлар» билан 3,5 йиллик шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» Артета учун бегона жамоа эмас. У 2011-2016 йилларда ушбу жамоа сафида тўп сурган.
Микель Артета бунга қадар «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ассистенти сифатида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter