Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишки олимпиадада қарийб 300 кишига норовирус юқди

Қишки олимпиадада қарийб 300 кишига норовирус юқди

Фото: Gismeteo

Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида бўлиб ўтаётган қишги олимпиадада норовирус билан касалланганлар сони ошмоқда. Бу ҳақда олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси вакили Сун Баик Ю РИА Новостига хабар қилди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, норовирус овқат ёки сув орқали юқади ва ўткир ошқозон-ичак инфекциясига олиб келади.

Олимпиадада норовирус билан касалланганлар сони 275 кишига етди. Уларнинг 225 нафари тузалиб кетган, 53 киши эса карантинда.

Хабарда айтилишига кўра, вирус асосан олимпиада ташкилотчилари ва кўнгиллилар орасида тарқалган. Спортчилар орасида фақат 2 нафар Швейцариялик атлетга юққан.

Эслатиб ўтамиз, қишги олимпиада ўйинлари 9 февралдан 25 февралга қадар давом этади.

Олимпиада ўйинлари бошланишига бир неча кун қолганда спорт мажмуалари қўришлаш хизмати ходимлари орасида ушбу касаллик тарқалгани ҳақида хабар қилинган эди. Ушбу кутилмаган вазият туфайли 1200 қўриқлаш ходимлари 900 нафар аскарлар билан алмаштирилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг