Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония Қишки олимпиада мезбонлиги учун топширган аризасини «музлатмоқчи»

Япония Қишки олимпиада мезбонлиги учун топширган аризасини «музлатмоқчи»

Фото: Kyodo News

Япония миллий олимпия қўмитаси Олимпиада-2030ни ўтказиш учун топширган аризасини вақтинча тўхтатишга тайёрланмоқда. Иккинчи марта мезбонликка даъвогар Саппоро аввал коррупциянинг илдизига болта урилишини талаб қиляпти.

Японларга хос бўлмаган «сўздан қайтиш»га японларга хос бўлган «коррупцияга тоқатсизлик» сабаб бўлди.

Гап шундаки, 2021 йилга келиб рўёбга чиққан Токио-2020 Ёзги олимпиадасига тайёргарлик ва ўтказиш жараёнида йирик коррупция можароси японларни бутун дунё кўз ўнгида мулзам қилиб қўйди. Токио-2020 ташкилий қўмитаси собиқ аъзоси Харуюки Такахаси ҳомий-компаниядан йирик миқдорда пора олганликда гумонланиб, қўлига кишан тақилди. Кейинчалик бу ишга алоқадор яна бир неча шахс ҳибсга олинди.

Мана энди, Япония МОҚ ортидан, Саппоро ҳокими Кацухиро Акимото ҳам баёнот берди: ариза тўхтатиб турилади. Японлар ҳозирча Халқаро олимпия қўмитасига расман мурожаат йўллашмади.

«Токиодаги коррупция можароси тўлиқ якунига етказилмас экан, Олимпиада ўтказилмайди. Биз (Саппоро)даги Ўйинлар «тоза» бўлиши шарт. Аввалги фаолиятимизни қайта кўриб чиқмасак ва жаҳонга исботлаб бермасак, олдинга силжий олмаймиз», — деди Саппоро ҳокими.

Маълумот учун: Япония Қишки олимпиадага икки марта мезбонлик қилган: 1972 йилда Саппоро, 1998 йилда Нагано жаҳоннинг энг яхши қишки спортчиларини қабул қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг