Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«ПСЖ» Зиданга қанча маош таклиф қилди?

«ПСЖ» Зиданга қанча маош таклиф қилди?

Фото: Soccer.ru

«Пари Сен-Жермен» президенти Носир ал-Ҳалайфий яқин орада Зинедин Зидан билан учрашмоқчи. Бу ҳақда журналист Адриен Гренье Twitter ижтимоий тармоғида ёзди.

Манбага кўра, француз клуби Зиданни бош мураббийликка таклиф қилмоқчи ва унга йилига € 25 млн маош тўлашга рози.

Зинедин Зидан «Реал»ни 2016–2018 йиллар ва 2019–2021 йилларда бошқарган. Унинг даврида мадридликлар икки марта Испания чемпиони (2016/17, 2019/20), икки марта Испания суперкубоги (2017, 2019/20) эгаси, қаторасига уч марта Чемпионлар лигаси (2015/16, 2016/17, 2017/18), икки марта УЕФА суперкубоги (2016, 2017) ва икки марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони (2016, 2017) бўлишган.

Зидан футболчилик фаолияти давомида ФИФА томонидан уч марта йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг