Ўзбекистонлик спортчилар Токиога 500 та идишда ош олиб боргани маълум бўлди
Токиодаги Олимпиадага Ўзбекистон делегацияси вакиллари ярим тайёр шаклда қадоқланган ош ва нон олиб боришган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Самарқандча ва анъанавий турдаги ош олиб келдик. Жами 500 идишда. Шунингдек, тахминан 200 тача нон ва мол гўшти ҳам олиб келдик. Олимпиада қишлоғидаги бошқа спортчилар билан ҳам бўлишяпмиз, масалан яқинда россиялик спортчиларга бир нечта нон бердик», – дейди Ўзбекистон делегацияси вакили.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси Токиога 71 нафар спортчи билан борган. Ҳозирча биттадан олтин ва бронза медали қўлга киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter