«Олтин бутса»: Иммобиле Левандовскидан ўтиб кетди
Италия А Сериясининг 37-турида «Лацио» «Брешиа»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Голлардан бирини римликлар ҳужумчиси Чиро Иммобиле киритди — 30 ёшли футболчининг чемпионат мавсумидаги голлари сони 35 тага етди.
Иммобиле асосий рақиби — «Бавария» (Мюнхен) ҳужумчиси Роберт Левандовски (34 та гол)дан ўзиб кетди. Аммо польшалик футболчи буёғига кураша олмайди, Германия чемпионатига поёнига етиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, «Олтин бутса» УЕФА тизимига кирувчи миллий чемпионатларда энг кўп гол урган футболчига берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter