Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муссолинининг эвараси «Лацио» билан профессионал шартнома тузди

Муссолинининг эвараси «Лацио» билан профессионал шартнома тузди

Фото: «Ilgazzettino.it»

Италиялик диктатор Бенито Муссолинининг невараси — Романо Флориани Муссолини илк профессионал шартномага имзо қўйди. Бундан буён 18 ёшли футболчи Римнинг «Лацио» жамоаси катта ёшлилари сафида тўп суради.

Шартнома 2024 йил ёзигача тузилган, дейилади «Correiere della Sera» хабарида.

Романо Муссолини шу пайтгача «бургутлар»нинг турли ёшли жамоалари шарафини ҳимоя қилиб келган. Майдонда ўнг қанот ҳимоясини эгаллайди.

Футбол оламида дуче (италян фашистлари доҳийси) айнан «Лацио»га ишқибозлик қилган деган гап-сўзлар бор. Бироқ унинг невараси — Романонинг онаси Алессандра Муссолинига кўра, бу шунчаки миш-миш: Муссолини ўз туғилиб ўсган шаҳар жамоаси — «Болонья»га мухлислик қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг