«Олтин бутса» кимники?
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски қаторасига иккинчи марта Европа чемпионатлари футболчилари орасида энг яхши тўпурарга айланди.
Жорий мавсум якунлари бўйича Левандовски Германия чемпионати — Бундеслигада 35 та гол киритди.
Иккинчи ўринда — «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе (28 та гол).
Учинчи ўринда — Карим Бензема («Реал») ва Чиро Иммобиле («Лацио»), ҳар иккиси рақиблари дарвозасига 27 тадан гол урган.
Левандовски ўтган йили ҳам «Олтин бутса»ни ўзиники қилганди.
«Олтин бутса»ни олиш бўйича мутлақ рекордчи — Лионел Месси (6 марта). Унинг таъқибчиси — Криштиану Роналду (4 марта).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter