Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олти карра чемпион қамоқда нима қилади?

Олти карра чемпион қамоқда нима қилади?

Фото: «Hellomagazine.com»

«Улкан тож» турнирларининг олти карра чемпиони, яқин ўтмиш теннис юлдузи Борис Беккерга яқинда британ суди қамоқ жазоси тайинлади. Немис спортчиси молиявий фирибгарликларда айбланаётгани ҳақида ёзгандик.

«The Sun» хабар беришича, Беккер 2,5 йиллик жазони ўташ учун қамоққа жўнатилган. Британия қамоқхоналари бошлиғи Жерри Петерикнинг айтишича, Беккер қамоқхоналарда обрўли саналувчи спорт мураббийлиги билан шуғулланиши мумкин.

«Қамоқхоналарда спорт залларининг обрўси катта. Бу ерда ишлашни кўп маҳбуслар исташади», — деди Петерик.

Эслатиб ўтамиз, Борис Беккерга 7 йилгача озодликдан маҳрум бўлиш хавф солаётганди, у қўйилган айбловнинг 20 банди бўйича оқланди, бироқ қолган 4 бандда айбдор деб топилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг