Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ жаҳон чемпиони қамоқдан чиқарилди, энди Британиядан чиқариб юборилади

Собиқ жаҳон чемпиони қамоқдан чиқарилди, энди Британиядан чиқариб юборилади

Фото: RG

Борис Беккер Британия қамоғидан озодликка чиқарилди. PA Media ёзишича, у ватани Германияга депортация қилинади.

«Улкан тож» турнирларининг олти карра чемпиони, яқин ўтмиш теннис юлдузи Борис Беккер шу йил май ойида Буюк Британияда 2,5 йил муддатга қамалганди.

2022 йилнинг апрелида Британия суди Беккерни юз минглаб евро ва фунт стерлингларни ноқонуний яширишда айбдор деб топди. У ўз компаниясини банкрот деб эълон қилганидан сўнг, қарзларни тўламаслик учун, фириб бермоқчи бўлганди.

Беккер Британия қамоқхоналарига юкламани камайтириш дастури шарофати билан эрта чиқарилди.

Ғарбда молиявий жиноятлар учун жазо оғир — қораловчи суддан Беккерни етти йил муддатга қамашни сўраганди. Суд 2,5 йил берди, ёз-куз ўтди, собиқ теннисчи ҳадемай янги йилни Германияда кутиб олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг