Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олти карра чемпионга — етти йил қамоқ...

Олти карра чемпионга — етти йил қамоқ...

Фото: «Спорт-Экспресс»

Жаҳоннинг собиқ «биринчи рақамли» теннисчиси, «Улкан тож» турнирларининг олти маротаба ғолиби Борис Беккер етти йилга қамалиши мумкинлиги ҳақида анча аввал ёзгандик.

Афтидан, узун судлар ниҳоят тугайдигандек. «Daily Mail» ёзишича, бугун, 8 апрель санасида Лондон суди Беккерни кўрилаётган ишнинг тўрт йўналишида айбдор, деб топди. Шунга қарамасдан, суддан сўнг гаров эвазига Беккер эркинликка чиқарилди. Ҳозирча.

Беккер иши бўйича ҳал қилувчи суд 29 апрелга белгиланган.

Беккернинг айби нима?

Фото: «Российская газета»

Беккерга ўз даромадларини яширганлик айблови қўйилган. Хусусан, «Breaking Data Corp» компаниясида улуши борлигини, Лондоннинг Челси туманида квартираси, Бельгия ва Гернси банкларида ҳисоб рақамлари борлигини сир тутган.

Ваҳоланки, бунгача — 2017 йили Буюк Британия суди Беккерни банкрот дея эълон қилганди. Шу мақомда бир йил юриши кутилганди, бироқ кўп ўтмай яширин активлари борлиги, 4,5 миллион фунт стерлинглик транзакциялар ўтказгани аниқланган. Шундан сўнг Борис Беккер учун молиявий чекловлар 12 йилга узайтирилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг