Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди

Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина Бокуда ўтаётган Жаҳон кубогининг учинчи босқичини ҳам медаль билан якунлади. Ҳамюртимиз таяниб сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритди.

Икки уриниш натижасига кўра, Оксананинг чиқиши ҳакамлар томонидан 13.433 балл билан баҳоланди. Юртдошимиз фақатгина Франциялик Колин Деваллардан камроқ балл тўплади. Шу тариқа, спортчимиз қаторасига учинчи бор Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилмоқда. Бундан аввалги босқичларда у бронза медалларига сазовор бўлган эди.

Таяниб сакраш, аёллар:

Колин Деваллар (Франция) – 13.683
Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13.433
Линмин Ю (Хитой) – 13.383

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг