Оксана Чусовитина жароҳат олди. У Олимпиадага бора олмайди
Эртага, 24 май куни Тошкент шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича аёллар ўртасида лицензион турнир старт олади.
Ушбу мусобақада афсонавий Оксана Чусовитина ҳам иштирок этиши кутилганди. Бу унинг Париж Олимпиадасига йўлланма олиши учун сўнгги имконият эди.
Бироқ, у кечаги машғулотларда жароҳат олган ва Тошкентдаги мусобақани ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Чусовитина 8 маротаба Олимпия ўйинларида иштирок этиб, «Гиннес рекордлари» китобига киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter