Нойер Европа чемпионати рекордини такрорлади, Албания сенсация қайд этди
Германия терма жамоаси футболчиси Мануэл Нойер дарвозабонлар ўртасидаги ўйинлар сони бўйича Европа чемпионати рекордини такрорлади.
Нойер Венгрияга қарши Евро-2024 гуруҳ босқичи 2-тур учрашувида асосий таркибда майдонга тушди. Бу немис дарвозабони учун Европа чемпионатидаги фаолиятидаги 17-ўйин бўлди. Фаолиятини тугатган Жанлуижи Буффон ҳам шунча ўйин ўтказганди.
Немислар биринчи давра баҳсида Шотландияни 5:1 ҳисобида мағлуб этишди. Танаффусга қадар немислар 3:0 ҳисобида олдинда бораётганди – Флориан Виртс, Жамол Муциала ва Кай Хаверц гол уришди.
Шунингдек, боя якунланган Хорватия- Албания учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Албанлар Хорватияга 90+5 дақиқада гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter