Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Албания собиқ президенти қўлга олинди

Албания собиқ президенти қўлга олинди

Албаниянинг собиқ президенти Илир Мета коррупция бўйича тергов доирасида қўлга олинди, дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ ва сиёсат вакиллари.

Албан матбуотига кўра, Мета коррупция, пул ювиш ва мулкни яширишда айбланмоқда.

Метанин матбуот котиби Теди Блуши ҳибсни «жиноий одам ўғирлаш» деб атади ва собиқ президентнинг адвокати Генчи Гьокутадж унинг мижози барча айбловларни рад этишини айтди.

Адвокат бошқа тафсилотларни келтирмади, дея баён қилган Reuters, лекин айбловлар коррупцияга алоқадорлигини тасдиқлади.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, сиёсатчи Тирана чеккасида машинасини ҳайдаб, матбуот анжуманига кетаётганида қўлга олинган.

Илир Мета 2017-2022 йилларда Албания президенти бўлган, унгача эса бош вазир, ташқи ишлар вазири ва парламент спикери лавозимларида фаолият олиб борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг