Дуа Липа мухлисларига муҳим янгиликни айтди
Британиялик албан миллатига мансуб 27 ёшли таниқли поп-хонанда Дуа Липа Албаниянинг тўлақонли фуқаросига айланди. Ўзи учун муҳим янгиликни қўшиқчи шахсий блоги орқали мухлисларига маълум қилди.
Дуа Липа Албания президенти Байрам Бегай ҳамда пойтахт Тирана мэри Эрион Велиайга миннатдорлик билдирди.
Тирана ҳокими маълум қилишича, Дуа Липа Албания мустақиллигининг 110 йиллигига бағишланган концертда куйлайди.
Маълумот учун: Дуа Липа Буюк Британияда туғилган, ота-онаси — косоволик албанлар. Оила Косово пойтахти Приштинага Сербиядан мустақиллик эълон қилинган йилда қайтган. Дуа Липа 15 ёшида мусиқий фаолиятини давом эттириш учун Лондонга қайтиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter