Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байрам Бегай — Албаниянинг янги президенти

Байрам Бегай — Албаниянинг янги президенти

Албания парламенти Қуролли кучлар бош штаби собиқ бошлиғи, генерал-майор Байрам Бегайни мамлакат президентлигига сайлади.

Президентликка номзодни ёқлаб парламентнинг 78 депутати овоз берди, шундан 74 та овоз етакчи Албания социалистлар партияси вакиллариники, деб хабар берди «Radio Televizioni Shqiptar».

30 май куни парламент учинчи уринишда ҳам президентни сайлай олмаган, ҳеч бир номзод 140 овоздан керакли 84 овозни тўплай олмаганди.

Албания қонунчилигига кўра, сайловнинг учинчи туридан кейингиларида фақат энг кўп овоз тўплаган номзод ғалаба қозонади, парламентда энг кўп 74 мандатга эга социалистлар имкониятдан фойдаланиб қолишди.

Байрам Бегай 22 июлдан Албания президенти сифатида расман ишга киришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг