Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Неймар «Барселона»да «ПСЖ»дагидан 30 миллион кам олади

Неймар «Барселона»да «ПСЖ»дагидан 30 миллион кам олади

Фото: «Корреспондент»

Агарда «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Барселона»га ўтишга кўнса, даромадининг катта қисмидан маҳрум бўлади. «Mundo Deportivo» ёзишича, бразилилиялик Каталонияга қайтса 30 миллион евро кам топади.

Парижликлар таклиф этаётган шартномага кўра, Неймар йилига 52 миллион атрофида топиши мумкин. Бунинг ичига «ПСЖ» бераётган маош ва Қатар банки элчиси роли учун гонорар киради. Франциядан кетган тақдирида, бразилияликнинг банк билан ҳамкорлигига нуқта қўйилади.

«Барселона» эса собиқ футболчисига 20 млн. евродан сал кўпроқ бермоқчи.

Французларнинг (ҳамда қатарликларнинг) пули маъқулми ё «Камп Ноу»ни танлайдими — буёғи Неймарнинг ўзига боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йили «Барселона»дан «ПСЖ»га 222 млн. евро эвазига ўтиб, футбол тарихидаги энг қиммат ўйинчига айланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг