Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси фаолиятидаги 700-голини урди

Месси фаолиятидаги 700-голини урди

Фото: «Championat.com»

«Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси фаолиятидаги 700-голини киритди. Форвард Испания чемпионатининг 33-турида Мадриднинг «Атлетико» клуби дарвозасига белгиланган пенальтини «паненкочасига» жойлаб қўйди.

Бироқ юбилей голи сардорга унча татимади: «Атлетико» билан ўйиндаги дуранг (2:2) «Барселона»нинг чемпионлик учун имкониятларини кескин пасайтириб юборди: 33 ўйиндан сўнг каталонияликлар 70 очко жамғаришган, «Реал Мадрид» 32 ўйиндан кейин 71 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Месси 700 та голининг 630 тасини «Барселона» сафида, 70 тасини Аргентина терма жамоаси таркибида урган.

Бу йилги мавсум Месси Примерада 27 ўйин ўтказди, ҳисобида 22 гол ва 17 голли узатма бор.

Унинг фаолиятидаги энг порлоқ мавсум 2012 йил бўлганди: ўшанда 91 та гол уриб, Пеленинг 75 та голлик рекордини янгилаганди.

Лионель Месси Криштиану Роналдуни таъқиб қилишда давом этмоқда, эслатиб ўтамиз, 35 ёшли португал юлдузи ҳисобида 700 тадан зиёд гол бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг