«Манчестер Сити» илк бор ЕЧЛ финалига чиқди. «ПСЖ» ожиз қолди

Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финалида «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» жамоалари жавоб учрашувини ўтказишди. Парижда кечган биринчи учрашувда манчестерликлар 2:1 ҳисобида ғалаба билан қайтганди.
Жавоб баҳсида Пеп Гвардиола шогирдлари Маҳрезнинг икки голи ҳисобига яна ғалаба қозонишди. Бу «Манчестер Сити»га ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финали йўлланмасини тақдим этди.
Манчестер Сити — ПСЖ 2:0
Голлар: Маҳрез (11, 63).
Манчестер Сити - Эдерсон, Уокер, Диаш, Стоунз, Зинченко, Фернандиньо, Гундўған, Силва (Стерлинг, 82), Маҳрез, Фоден (Агуэро, 85), де Брюйне (Жезус, 82).
ПСЖ - Навас, Флоренци (Дагба, 75), Маркиньос, Кимпембе, Диалло (Баккер, 82), Паредес (Данилу, 75), Эррера (Дракслер, 62), Верратти, Ди Мария, Неймар, Икарди (Кен, 62).
Огоҳлантиришлар: Эррера (22), Верратти (71), Зинченко (72), де Брюйне (74), Кимпембе (87), Данилу (89).
Четлатиш: Ди Мария (69).
Иккинчи финалчи эртага «Челси» — «Реал» жуфтлиги баҳсида аниқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter