Кикбоксинг бўйича Осиё чемпионатида яна 6 нафар ўзбекистонлик олтин медалга эга чиқди
Таиланднинг Банкок шаҳрида спортнинг кикбоксинг тури бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатда яна 6 нафар ўзбекистонлик спортчи олтин медалларни қўл киритди.
Осиё чемпионлари ва олтин медаль соҳиблари:
- Давлатбек Абдумуротов – 67 кг;
- Сергей Косолапов – 69 кг;
- Назарбек Маҳмудов – 51 кг;
- Ҳасанхон Баратов – 91 кг;
- Муродбек Азимов – 91 кг;
- Ҳусанхон Баратов – 91 кг.
Эслатиб ўтамиз, 18 декабр, шанба кунги баҳсларда ҳам 8 нафар ўзбекистонлик кикбоксчи финалда қатнашиб, 4 та олтин ва 6 кумуш медални қўлга киритган эди.
Маълумот учун, Осиё чемпионатида Ўзбекистондан 22 нафар спортчи 27 та йўналиш бўйича қатнашди. Ўзбекистонлик спортчилар 24 та медални қўлга киритишган бўлиб, уларнинг 10 таси олтин, 9 таси кумуш, 5 та бронзадир.
Бундан ташқари 3 нафар спортчи, яъни Зарифжон Истамов (60 кг), Сергей Косолапов (69 кг), Малика Чориева (65 кг)лар кейинги йилда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган Жаҳон жанг санъати ўйинларида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter