Кениялик марафончи Элиуд Кипчоге янги жаҳон рекордини ўрнатди
Берлин марафонида кениялик таниқли спортчи, 33 ёшли Элиуд Кипчоге 42 194 метр масофани 2 соат 1 дақиқа 39 сонияда босиб ўтиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда «Unian» ахборот агентлиги хабар берди.
Шу тариқа Кипчоге ватандоши — Деннис Кипруто Киммето 2014 йили Берлин марафонида қайд этган натижани 1 дақиқа-ю 18 сонияга яхшилади.
Иккинчи ва учинчи ўринларни ҳам кенияликлар эгаллашди.
Элиуд Кипчоге — Берлин ва Лондон марафонларининг уч карра ғолиби, Олимпиада-2016нинг амалдаги чемпиони.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter