Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Касабланкадаги илк ўйин дуранг билан тугади

Касабланкадаги илк ўйин дуранг билан тугади

Фото: ЎФА

ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди. Марокашнинг Касабланка шаҳрида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сенегал терма жамоаси билан дуранг ўйнади.

Темур Кападзе бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиби анча ёш кўринди. Албатта, жамоага янги қон керак, янги қон эса синов ва ўйинларда танлаб, саралаб олинади.

Ўйин деярли тенг курашлар остида кечди. Жисмоний жиҳатдан ва тажриба томонидан ташаббус сенегалликлар тарафга оғиб турди. Отабек Шукуровнинг пенальтидан урган голига Конате ажойиб гол билан жавоб қайтариб, ҳисобни тенглаштирди.

Ўртоқлик ўйини

Сенегал - Ўзбекистон - 1:1

Голлар: Мусса Конате (64) - Отабек Шукуров (пен. 21)

Сенегал: 16.Папе Сейду Ндиайе, 21.Ламин Гассама, 4.Фаллу Диагне, 13.Алфред Ндиайе, 2.Папи Жилабожи, 11.Шейк Ндойе, 24.Ассане Диоусее, 25.Санту Нгом, 14.Мусса Конате, 19.Бай Умар Ниассе, 27.Папе Суаре

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акром Комилов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Шораҳмедов, Одил Аҳмедов, Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Сардор Мирзаев, Элдор Шомуродов, Темурхўжа Абдухолиқов

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг