Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марокаш хорижий сайёҳларнинг пулига чўмилмоқда

Марокаш хорижий сайёҳларнинг пулига чўмилмоқда

Фото: Azertag

Марокаш август ойида сайёҳлик соҳасида чет эл валютасида мисли кўрилмаган даражада кўп — $1,7 млрд даромад олди. Бу ҳақда Morocco World News хабар берди.

Мамлакат туризм вазирлиги даромад ўтган йилнинг августига нисбатан 20 фоизга ошганини маълум қилди.

«Ижобий анъана йил бўйи давом этиб, 2024 йилнинг дастлабки 8 ойида ялпи даромад 7 фоизга ошиб, 76,4 млрд дирҳамгача етди», — дейилади вазирлик баёнотида.

Доллар кўринишида мамлакат туризм соҳасининг 2024 йилдаги даромади 7,8 млрд доллардан ошди.

Ижобий натижаларни изоҳларкан, туризм вазири Фотим-Заҳро Аммор сайёҳлик соҳаси COVID-19 пандемияси инқирозидан чиқилган пайтдан буён ўсишда давом этаётганини айтди.

Марокашга августда 1,8 млн, йил бошидан буён қарийб 12 млн хорижлик сайёҳ ташриф буюрди.

Аммо бу чегара эмас, Марокаш 2026 йилда чет эллик 17,5 миллиондан ортиқ сайёҳни мамлакатга жалб қилмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг