Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испания – Миллатлар лигаси чемпиони бўлди!

Испания – Миллатлар лигаси чемпиони бўлди!

Испания терма жамоаси Европа Миллатлар лигаси финалида Хорватияни пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтларида жамоалар хавфли вазиятларни голга айлантира олишмади. Айниқса, испанларда бир нечта қулай вазият юзага келганди, бироқ уларга омад кулиб боқмади.

Пеналтилар сериясида эса хорватлардан омад юз ўгирди, Унаи Симон «лотерея»да икки бор хорватлар зарбасини қайтариб, учрашув қаҳрамони бўлди.

Шу тариқа Испания Миллатлар лигаси ғолибига айланди.

Хорватия – Испания 0:0 (пенальтилар серияси - 4:5)

Хорватия – Ливакович, Юранович (Станишич, 112), Эрлич, Шутало, Перишич, Модрич, Ковачич, Брозович, Пашалич (Петкович, 61), Иванушец (Влашич, 78), Крамарич (Маер, 90).

Испания – Унаи Симон, Навас (Карвахаль, 97), Лапорт, Ле Норман (Начо, 78), Альба, Фабиан Руис (Мерино, 78), Родри, Пино (Фати, 66), Гави (Ольмо, 87), Асенсио, Мората (Хоселу, 66).

Огоҳлантиришлар: Гави (81), Петкович (90), Начо (96), Родри (97).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг