Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германиянинг янги канцлери карантинни кучайтирди

Германиянинг янги канцлери карантинни кучайтирди

Германияда «омикрон» штамми тарқалаши ортидан 28 декабрдан барча спорт мусобақалари томошабинларсиз ўтади. Бу ҳақда мамлакатнинг янги сайланган канцлери Олаф Шолц айтиб ўтди.

«Ҳудудлараро йирик мусобақалар энди омма иштирокисиз бўлиб ўтади. Бу айниқса, футбол учрашувларига тааллуқли», деган Шолц интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, немис бунделигасининг навбатдаги тури 7 январдан бошланади. Аммо унгача, 31 декабр - 1 январ кунлари Оберстдорф шаҳрида «Тур де Ски» пойгаси, 6-9 январ ва 12-16 январда эса биатлон бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг