Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германияда муддатидан аввал чемпион аниқ бўлди

Германияда муддатидан аввал чемпион аниқ бўлди

Германия бундеслигасида «Бавария» жамоаси кетма-кет 10-март мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. 31-турда улар асосий рақобатчиси «Боруссия Д» устидан ишончли ғалабага (3:1) эришган.

Шу билан яна учта тур қолди, Олмонияда чемпионат 34 та турдан иборат. Биринчи ва иккинчи ўриндаги жамоалар орасидаги фарқ эса 12 очкони ташкил қилади. Бу соврин мюнхенликлар учун 32-чемпионликдир.

Секин-аста миллий чемпионатларда мусобақалар якунига яқинлашмоқда. Интрига сақлниб тургани ҳозирча Англия ва Италия бўлса, Францияда муддатидан аввал чемпион аниқ, Испанияда эса «Реал»га деярли рақобатчи топилмаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг