ФИФА собиқ амалдори қамалди, «ПСЖ» президенти оқланди
Швейцария аппеллция суди ФИФА собиқ амалдорини қамоққа ҳукм қилган ва «ПСЖ» президентини оқлаган.
ФИФА собиқ бош котиби Жером Валке шартли равишда 11 ойга қамалган. У ҳужжатларни қалбакилаштириш ва пора олиш бўйича айбдор деб топилган. «ПСЖ» президенти Носсир ал-Халайфи эса Валкени бу жиноятга ундаганликдан гумон қилинган эди, аммо суд уни оқлаган.
2020 йилда Валке айни жиноятларни содир этмаган деб топилиб, оқланганди. Аммо прокуратура ҳукмга нисбатан аппеляция берган.
2015 йилда ФИФА бош котиби Валке ахлоқ қўмитаси томонидан футболдан четлатилганди. У 2010 йилда жаҳон чемпионатини ЖАРда ўтказиш ишларини ташкил қилиш учун пора олишда гумонланган эди.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА ва УЕФА собиқ раҳбарлари Зепп Блаттер ва Мишел Платини устидан ҳам суд жараёни бошланган. Ҳукм кейинги ой бошида эълон қилиниши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter