Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Енгилмас Флойд Мэйвезер рингга қайтмоқда: рақиби — Хавфли

Енгилмас Флойд Мэйвезер рингга қайтмоқда: рақиби — Хавфли

Флойд Мэйвезер.

Фото: «РБК Спорт»

Америкалик профессионал бокс афсонаси Флойд Мэйвезерни 14 май куни яна рингда кўрамиз. Кичик Мейвезер Дубайда кўргазмали жанг ўтказади.

Мейвезернинг рақиби — яна бир америкалик, Хавфли лақабли Дон Мур деган боксчи.

45 ёшли Флойд Мэйвезер Дон Мур билан яхши таниш — бир неча марта спарринг-рақиби бўлган.

Жанг «Burj Al Arab Hotel»нинг вертолёт қўниш майдончасида, «The Global Titans Fight Series» пешлавҳаси остида ўтказилади. 8 раундли жанг бўлади.

Андерсон Силва.
Фото: «Sportbox»

Ушбу шоу доирасида томошабинлар ММА юлдузи — афсонавий Ўргимчак, бразилиялик Андерсон Силванинг ўз ватандоши Бруно Мачадога қарши жангини ҳам томоша қилишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг