Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лос-Анжелес-2028: бокс баҳсларида катта ўзгариш

Лос-Анжелес-2028: бокс баҳсларида катта ўзгариш

Бўлажак ёзги Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси мусобақа дастурига киритилган вазн тоифаларини тасдиқлади. Бу ҳақида Халқаро Олимпия қўмитаси маълум қилди.

Унга кўра, Лос-Анджелес Олимпиадасидан бошлаб аёллар бокс дастурини кенгайтирилишини расман эълон қилди. Эндиликда, Олимпия ўйинлари тарихида биринчи марта, бокс бўйича эркак ва аёл иштирокчилар сони тенглашди. XXXIV ёзги Олимпия ўйинларида боксчилар қуйидаги вазн тоифаларида медаллар учун кураш олиб боришади:

Эркаклар: -55 кг, -60 кг, -65 кг, -70 кг, -80 кг, -90 кг, +90 кг;

Аёллар: -51 кг, -54 кг, -57 кг, -60 кг, -65 кг, -70 кг, +80 кг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг