Рейтинг: Давлат Бобонов яна пешқадам бўлиб олди
Халқаро дзюдо федерацияси йил якунидан аввал дзюдочиларнинг янгиланган рейтинг жадвалини эълон қилди. Унда ҳамюртимиз Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасида яна пешқадамга айланди.
Аввалги ойда грузиялик Лаша Бекауридан кичик фарқ билан ортда бораётган юртдошимиз рақибининг 2 йил аввалги мусобақада қўлга киритган очколари куйиб кетгани боис яна биринчи поғонага кўтарилди.
Шу тариқа, Токио-2020 совриндори Бобонов 2021 йилни ўз вазн тоифасидаги рейтингда пешқадам бўлиб якунлайдиган бўлди.
Дзюдочиларимизнинг рейтингдаги ўринлари:
-60 кг:
- Юнг Веи Янг (Хитой Таипейи) – 5140 очко
- Кемран Нуриллаев – 1848 очко
-66 кг:
- Ан Баул (Жанубий Корея) – 5240 очко
- Сардор Нуруллаев – 3469 очко
-73 кг:
- Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 5475 очко
- Ҳикматиллоҳ Тўраев – 3055 очко
-81 кг:
- Тато Григалашвили (Грузия) – 6592 очко
- Шарофиддин Болтабоев – 4356
-90 кг:
- Давлат Бобонов (Ўзбекистон) – 5736 очко
- Лаша Бекаури – 4880 очко
-100 кг:
- Арман Адамян (Россия) – 5420 очко
- Муҳаммадкарим Хуррамов – 2671 очко
+100 кг:
- Тамерлан Башаев (Россия) – 6250 очко
- Алишер Юсупов – 1503 очко
- Бекмурод Олтибоев – 1208 очко
Аёллар:
-52 кг:
- Амандин Бушар (Франция) – 5890 очко
- Диёра Келдиёрова – 2692 очко
-70 кг:
- Барбара Матич (Хорватия) – 5595 очко
- Гулноза Матниязова – 2883 очко
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter