Давлат Бобонов жаҳон чемпионатига бора олмайди
Қатар мезбонлигида ўтказиладиган ҳисоб бўйича 36-Жаҳон чемпионати стартига тобора оз фурсат қолмоқда.
Бир неча кун аввал Ўзбекистон терма жамоасининг Доҳага йўл оладиган таркиби эълон қилинган эди. Афсуски, терма жамоамиз етакчиларидан бири, Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, жаҳон чемпиони Давлат Бобоновнинг Қатарга бормаслиги расман ойдинлашди.
Бунга дзюдочимизнинг жароҳати сабаб бўлмоқда. Бобонов куни кеча Москвада малакали шифокорлар кўригида бўлиб қайтди. Ташхис — умуртқа чурраси (грижа).
Шифокорлар тавсиясига кўра дзюдочимиз жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди. У Тошкентда шифокор назоратида муолажаларни давом эттиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter