Давлат Бобонов ғалаба билан бошлади
Токио-2020 Олимпия ўйинларида терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. -90 кг вазн тоифасида курашаётган дзюдочимиз Давлат Бобонов навбатдаги босқичга чиқди.
Мусобақани бешинчи сараланган дзюдочиси сифатида бошлаган навоийлик вакилимиз илк даврани италиялик Николас Мунгайга қарши ўтказиб, вазари баҳоси билан ғалабага эришди.
Энди у чорак финалга чиқиш учун Доминикан ва Украина вакиллари ўртасидаги баҳс ғолибига қарши курашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter