Давлат Бобонов — жаҳон чемпиони!
Тошкентда дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи кунги баҳсларида курашга киришган ҳамюртимиз Давлат Бобонов финалда италиялик Кристиан Парлатини енгиб, чемпион бўлди.
Бобонов финалгача словакиялик Петер Зилка, кореялик Жу Юп Ҳан, болгариялик Ивайло Иванов ва Токио олимпиадаси чемпиони — грузиялик Лаша Бекаурилар устидан ғалаба қозонган эди.
Ушбу баҳсларни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бугун бевосита аренада кузатиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter