«Aрсенал» тарихий натижа қайд этди
Лондоннинг «Aрсенал» жамоаси Англия премьер-лигасининг 18-турида «Лидс» устидан ишончли ғалабага эришди ва тарихий натижа қайд этди.
Канонирлар «Эвертон» (7139) ва «Ливерпул»дан (7069) кейин Aнглиянинг юқори лигасида 7000 дан ортиқ гол урган учинчи клуб бўлди.
Ушбу ўйиндан кейин (4:1) Микел Aртета шогирдлари 32 очко жамғариб, турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Мавсумни ёмон бошлаган тўпчилар мавсум ўртасига яқинлашганда ўнгланмоқдалар.
Учинчи ўриндаги «Челси»да 5 очко кўпроқ ва битта захира ўйини бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter