Акбар Жўраев яна тенгсиз!
Пойтахтимизда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувлар якунланди.
Унда иштирок этган ҳамюртимиз, Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев ўз вазнида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 195 кг тошни бўйсундириб, ушбу дастурда олтин медалга сазовор бўлди.
Силтаб кўтариш машқида умумий ҳисобдаги чемпионлик учун Акбар Жўраев ва Руслан Нуриддинов рақобат олиб боришди. Икки ажойиб полвонларимиз баҳсида яна Токио-2020 қаҳрамонининг қўли баланд келди.
Оғир атлетика бўйича ЖЧ.
Эркаклар, -109 кг:
- Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 433 (195+238) кг
- Руслан Нуридинов (Ўзбекистон) – 421 (185+236) кг
- Симон Мартиросян (Арманистон) – 416 (188+228) кг
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter