Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлади

Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. 92 мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирокида кечган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Мусобақа якунида йигитларимиз медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль:
-109 кг: Руслан Нурудинов (силтаб кўтариш, жаҳон рекорди)
-109 кг: Руслан Нурудинов (икки кураш)
-109 кг: Шарофиддин Амриддинов (даст кўтариш)
Кумуш медаль:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (даст кўтариш)
Бронза медаль:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (икки кураш)
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов (даст кўтариш)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter