Абдулманноп Нурмагомедовнинг ўпкаси 75 фоиз зарарланган
Аралаш жанг устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи ва отаси — Абдулманноп Нурмагомедовнинг ўпкаси 75 фоиз зарарланган. Бу ҳақда «РБК-спорт» порталига Нурмагомедовлар оиласининг дўсти Рамазан Рабаданов маълум қилди.
«У Москвадаги шифохонада ётибди. Инсультни бошдан ўтказди, ўпкаси 75 фоиз зарарланган. Врачлар комага киритишди ва чиқаришди, барибир аҳволи оғир, гаплаша олмайди. Барчамиз унинг соғайиб кетишига умид қиламиз», — деди Рабаданов.
Абдулманноп Нурмагомедов апрель ойининг охирларида Доғистондаги касалхонага тушиб қолган, касаллиги нимадалиги маълум қилинмаганди. Рабаданов унинг ўпкаси шамоллаганини айтганди. Кейинчалик Абдулманноп Нурмагомедовнинг ўзи аҳволи яхшилигини билдирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter