Хорижий давлатларда сайлов участкалари тузилди – МСК
Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 26 август куни бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини тузишга оид масала кўриб чиқилди.
Сайлов кодексига мувофиқ, партия рўйхати асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ягона сайлов округи бўйича сайловини ўтказиш учун Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 39 та чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкалари тузилиши белгиланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкалари Тошкент шаҳри ҳудудига бириктирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter