Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина Марказий Осиё президентларининг Москвага боришига муносабат билдирди

Украина Марказий Осиё президентларининг Москвага боришига муносабат билдирди

Украина ташқи ишлар вазирлиги Марказий Осиёнинг беш республикаси президентларининг Москва парадидаги иштирокидан норозилик билдирди. 

Идоранинг баёнотида айтилишича, Марказий Осиё ва Кавказ халқлари нацизм устидан ғалабага беқиёс ҳисса қўшган, ва «Путин томонидан уюштирилаётган сохта акцияга қўшилишига муносиб эмас». 

ТИВ муносабатига кўра, «тадбир давомида ҳарбий жиноятлари учун халқаро суд томонидан қидирувга берилган Россия президенти Владимир Путин украиналикларнинг ўлдирилиши, Украина шаҳар ва қишлоқларининг вайрон қилингани, украиналик болаларнинг ўғирлаб кетилгани ва босиб олинган Украина ҳудудлари аҳолисига қарши репрессияларни оқлади».

Парад иштирокчиларига Россиянинг Украинага қарши ўн йил кетма-кет олиб бораётган агрессив урушида қатнашаётган Россия ҳарбий техникаси намойиш этилгани айтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг