Тўрт нафар юртдошимиз «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланди
Айни вақтда Кўксаройда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев тадбир давомида Муҳаммад Аҳмедов, Шавкат Аюпов, Иброҳим Ғафуров ва Муножот Йўлчиевани «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирлади, деб хабар берди Xabar.uz мухбири.
— Бугунги қувончли кунда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган юртдошларимизни чин кўнгилдан қутлаймиз. Қишлоқ хўжалигида улкан ютуқларга эришган илғор фермер, селекционер олим Муҳаммад Аҳмедовни, жаҳон миқёсида тан олинган йирик математик олим, академик Шавкат Аюповни, ўзбек адабиётининг забардаст намояндаси, атоқли адабиётшунос, таржимон ва публицист Иброҳим Ғафуровни, ноёб овози, бетакрор ижро маҳорати, ўзбек аёлига хос гўзал фазилатлари билан дунёни мафтун этиб келаётган севимли санъаткоримиз Муножот Йўлчиевани табриклаймиз, — деди давлат раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter