Швециянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

2022 йилнинг 26 апрел куни Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Швеция Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Стокголм шаҳрида жойлашган) этиб тайинланган Томас Данестадни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Швеция кун тартиби ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter