Швециянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
![Швециянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди](https://static.xabaruz.com/crop/2/5/720_460_95_2557388016.jpg)
2022 йилнинг 26 апрел куни Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Швеция Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Стокголм шаҳрида жойлашган) этиб тайинланган Томас Данестадни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Швеция кун тартиби ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter